Риштонда Халқаро кулолчилик форуми бошланди
2023-09-22 15:39:43 555
Бугун Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми иш бошлади. Халқаро кулолчилик марказида хорижлик ва маҳаллий кулолларнинг маҳсулотлар кўргазмаси ва савдоси ташкил этилди. Унда 22 та хорижий давлатдан келган кулоллар ва маҳаллий уста кулоллар иштирок этишди.
Форумнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев, Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов ва хорижлик таниқли ҳунармандлар ва мутахассислар иштирок этдилар.
Бугун шунингдек, “Чинор плюс 2020” мажмуаси анжуманлар залида Халқаро кулолчилик форуми доирасида “ХХI аср кулолчилиги: анъаналар ва инновациялар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтди.
Форум доирасида туман истироҳат боғида маданий дастурлар Жумладан; ҳалқ сайли, ош танловлари, Ҳунармандлар кўргазмаси, концерт дастурлари намойиш этилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси