РОССИЯЛИК РАССОМЛАРНИНГ ФИКРЛАРИ ҚАНДАЙ?

×

 2023-09-20 14:34:50    288

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқаро кулолчилик форуми олидан

Риштон мезбонлик қиладиган “Халқаро кулолчилик форуми” хорижликларни ҳам бефақр қилдирмаяпти. Айни кунларда россиялик бир гуруҳ рассомлар туманимизда бўлиб туришибди.

Бугун “Хақлқаро кулолчилик маркази”да россиялик рассомлар Александр Краснов ва унинг турмуш ўртоғи Елена Красноваларни суҳбатга тортдик.

- Александр Краснов: - Бундан саккиз йил олдин ҳам Ўзбекистонда бўлган эдим. Ўшанда ҳам бир олам таассуротларга эга бўлгандим. Бу галги сафарим янада унутилмас бўлишига ишонаман. Очиғи, бу ерда ҳунармандларга берилаётган эътиборни кўриб, лол қолдим. Бундай марказлар мамлакат ривожига катта ҳисса қўшишига ишонаман.

- Елена Краснова: - Бизни бу ерга таклиф этган инсонларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Ўзимни мўъжизалар майдонига тушиб қолгандек ҳис этяпман. Ўзим ҳам ижодкор бўлганим учун ҳар бир асарнинг яратилиши катта меҳнат талаб қилишини биламан. Кулолларнинг ҳар бир маҳсулотини санъат асарига тенглаштириш мумкин. Эртага бошланадиган форумда ўзим учун кўп нарсаларни ўрганишимга ишончим комил.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб