Зоҳидон МФЙ: Бунёдкорлик ва яратувчанлик шукуҳи
2023-09-19 09:34:55 319
Риштон тумани 2-секторга қарашли “Зоҳидон” маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунда кенг кўламда бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бажарилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишган кишининг баҳри-дили очилади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан «Зоҳидон» маҳалла фуқаролар йиғинида сув таъминоти яхшиланмоқда. Ушбу ҳудудда 4200 метр ичимлик суви тортиш ишлари бажарилмоқда.
Бундан ташқари, маҳаллада электр таъминотини яхшилаш борасида ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Зоҳидонликлар “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ҳам фаол иштирок этиб ғолиб бўлишди ва ушбу ҳудудага 5 кмдан ортиқ таббий газ тортилди.
Маҳалла раисининг айтишича, бугунги кунда ички кўчаларда бетонлар ишлари далс этмоқда. МФЙ бешлигининг саъй-ҳаракати туфайли ҳудуд янада гўзаллашиб, ўзгача чирой очиб бормоқда.
Дарҳақиқат, эзгу ташаббуслар янги марралар сари йўл очади. Мазкур ҳаракат мамлакатимизда инсон манфаатларини энг устувор мезон эканлигидан далолатдир. Зотан, халқимиз, қишлоқ жойларда яшовчи аҳолининг муносиб турмуш кечиришини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад ҳам, энг аввало, инсон омили билан чамбарчас боғлиқ. Ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этиши йўлидаги улкан амалий қадамдир.
Мухтасар айтганда, одамлар оғирини енгил қилиш, уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари, эртанги кунга ишонч билан қадам ташлашлари учун қатор ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу каби янгиланишлар бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси