АҲОЛИ МУАММОЛАРИ БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-09-15 16:58:38    338

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани Пандигон МФЙда "Обод хонадон", "Обод кўча", "Обод маҳалла" тамойили асосида бугун катта ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунинг билан бирга аҳоли хонадонларига бирма-бир кириб, уларнинг муаммолари бартараф этилмоқда. 
✍️ Уйма-уй юриб ўрганишлар давомида ушбу маҳаллада яшовчи Аброржон Акбаровнинг хонадони таъмирталаб эканлиги аниқланган эди. Бугунги кунда ушбу хонадон таъмирлаб берилмоқда. 
????Бугун туман ҳокими ва республика ишчи гуруҳ аъзолари ушбу хонадонга ташриф буюришиб, хонадон соҳибаси Нодирахон Акбарова билан  дилдан суҳбатлашишди. 
Хонадон эгаси хайрли ишларни устида турган барча раҳбарларни дуо қилиб, миннатдорчилик билдирди.
???? - Маҳалламизда бўлаётган улкан бунёдкорлик ишларидан барчамиз хурсанд бўляпмиз, дейди Нодира опа. - Бизнинг қишлоқ ҳам шаҳардан кам бўлмаслигини эшитиб қувондик. Айниқса, биз каби эҳтиёжманд оилаларга берилаётган эътибор учун барча раҳбарларга миннатдорчилик билдираман. 
✍️ Чиндан ҳам бугун бунёдкорлик майдонида айланган Пандигон томоман янги қиёфага эга бўлади.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб