Пандигон МФЙда “Заковат” интелектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди
2023-09-15 16:53:02 450
Бугун “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган Пандигон МФЙда яна бир маънавий маърифий тадбир ўтказилди.
Пандигон МФЙдаги "Оқ-қуш" тўйхонасида беш ташаббус олинпиадасининг 2- мавсуми, туманидаги 67 та умумтаълим мактаблари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди.
Мусобақада 67 та умумтаълим мактабларидан ташриф буюрган ўқувчилар қизғин кураш олиб бордилар. Натижада 1-ўринни 52-умумтаълим мактаби, 2-ўринни 33-умумтаълим мактаби, 3-ўринни эса 30-ИДУМ мактаби жамоалари эгаллашди.
Тадбир ниҳоясида ғолиблар муносиб тақдирландилар. Ғолиб жамоларга “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари топширилди. Мазкур тадбирнинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Файзулла Қосимов мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Маълумот учун, туман (шаҳар) босқичида дастлабки учта ўринни эгаллаган жамоалар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси