МУНОСАБАТ

 2023-09-14 11:41:36    308

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Риштон тумани “Марказ” МФЙда яшовчи Умидахон исмли фуқаро 4 нафар фарзанди билан моддий ёрдамга мухтожлиги, бироқ мурожаатларга қарамасдан ҳокимият томонидан ёрдам берилмагани, алимент пуллари ҳам олиб берилмагани ҳақидаги мурожаат юзасидан туман оила ва хотин-қизлар бўлими қуйидагиларни маълум қилади. 

Риштон тумани Булоқбоши МФЙда 15.06.1990 йилда туғилган Кенжаева Умида Назиржоновна, 4 нафар фарзанднинг онаси бўлиб, 2020 йилдан  буён  Марказ МФЙ  Риштон кўчаси 10 уй 18  хонадонда кўп қаватли уйларда ижара асосида истиқомат қилиб келмоқда.

Фуқаро, Кенжаева Умида Назиржоновна Риштон тумани ҳокимлигига мурожаат қилганидан сўнг,  дастлаб 2022 йилда 3-босқич  «Аёллар дафтари»  руйхатига Булоқбоши МФЙ томонидан киритилиб 1 миллион 200 юз минг сўм пул маблағи берилган. 2023 йилда Марказ МФЙ томонидан  4-босқич   «Аёллар дафтари»  руйхатига қайта киритилиб, ижарада яшаётган уйининг 6 ойлик ижара пули (уч миллион сўм) «Аёллар дафтари»  жамғарма маблағлари ҳисобидан тўлаб берилган.

Шунингдек, «Марказ» МФЙ томонидан шу кунга қадар, озиқ-овқат махсулотлари  2023 йил 10  июлда  ижарада яшаётган уйига олиб бориб берилган, 2023 йил 30 август санасида хомийлар ҳисобидан   500000 (беш юз минг сўм) нақд пул маблағи ва фарзандининг мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари билан таъминланган.
Ўз навбатида, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган иддаолар ёлғон эканлигини маълум қиламиз.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб