Жаҳон чемпионати совриндорлари муносиб кутиб олинди
2023-09-14 11:26:42 246
Италияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон Спорт ўйинларида спортнинг қўл жанги тури бўйича катталар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, якунда олтин ва кумуш медаль соҳибига айланган риштонлик спортчилар - Содиржон Маҳмудов ва Нурулло Иброҳимовлар бугун тантанали тарзда кутиб олинди.
Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов чемпионни олқишлар экан, уни камолга етказган, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун муносиб шарт-шароит яратиб берган ота-онасига ва яқинларига чуқур миннатдорлик билдирди.
Жаҳон чемпионати совриндорларига Риштон тумани ҳокимининг эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси