БАРЧАСИ ИНСОН ҚАДРИ УЧУН
2023-09-13 14:01:10 467
Пандигон МФЙда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида ишлар олиб борилаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Эрта тонгдан штаб иш фаолиятини бошлади. Туман ҳокими Баҳодир Холиқов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи аъзолари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот, корхона раҳбарлари иштирокида штаб йиғилиши бўлиб ўтди.
–Пандигон маҳалласининг барча хонадонларини уйма-уй юриб, муаммо ва камчиликларини бартараф этамиз, – деди туман ҳокими. – Барча ташкилот раҳбарлари ишга масъулият билан ёндошиши керак. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, Республика бўйича намуна қилиб кўрсатадиган даражага келтирамиз.
Пандигон МФЙда ободонлаштириш ишлари авжида олиб борилмоқда. Бажарилаётган ишлар масъулларнинг назоратида. Маҳаллада амалга оширилаётган ишларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.
РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси