Риштонлик боксчи Осиё ўйинларига боради

×

 2023-09-12 08:10:52    263

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 23 сентябрь - 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтадиган XIX Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар номи маълум бўлди.Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар кенгашининг қарорига кўра,  Осиё ўйинларида 51 килограммда Ҳасанбой Дўсматов, 57 килограммда Абдумалик Халаков, 63,5 килограммда Руслан Абдуллаев, 71 килограммда риштонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаев, 80 килограммда Тўрабек Ҳабибуллаев, 92 килограммда Лазизбек Мулложонов, +92 килограммда Баҳодир Жалолов ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.  
Терма жамоамизнинг қитъа ўйинларидаги иштирокини Тўлқин Қиличев бош мураббий сифатида назорат қилиб борса, унга кубалик Стейнерс Тиссерт Хуан Энрике, Ли Эчеверия Хулио, Моралес Монтеро Хесус Альберто, ҳамюртларимиз Раҳматжон Рўзиохунов, Фаррух Қиличев, Акмал Ҳасанов, Даврон Ғофуров, Зиятдинбек Тойғонбоев, Ергали Ярашов мураббий сифатида кўмаклашади.  
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари боксчилар учун “Париж-2024” Олимпиадасига тўғридан-тўғри йўлланма тақдим этиши билан аҳамиятли. Шу сабабли қитъа давлатлари Ханчжоуда бўладиган бокс мусобақаларига алоҳида эътибор билан ёндашмоқда.  
Мазкур мусобақада риштонлик боксчи  Асадхўжа Мўйдинхўжаевга омад тилаб қоламиз.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб