Туман ҳокими тадбиркорларга: “Сиз борманг – мен келаман”

×

 2023-09-07 14:50:13    501

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун туман ҳокими тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг таклифларини тинглади, мурожаатларини кўриб чиқди.
Учрашувда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берилди, бизнес вакилларининг саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди. Шунингдек, ишбилармонларни ўйлантириб турган долзарб уаммоларга эътибор қаратилди, уларнинг солиқ, ер, кредит каби муҳим масалаларда таклиф ва муаммолари тингланди.

-  Туманимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Ҳар қандай масалада сизларни эшитишга, қонун доирасида ёрдам беришга тайёрман. Сиз борманг – мен келаман, - деди туман ҳокими.
Таъкидлаш лозимки, Риштон туманида тадбиркорлик, ҳунармандчилик, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси йилдан-йилга юксалиб бормоқда. Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилишда ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда. 
Туман ҳокими учрашув давомида  хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури асосида қўшимча иш ўринлари яратиш, келгусида корхонанинг экспорт кўламини янада кенгайтириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб