ЖАЛАЕРДА ЯНГИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МАСКАНИ

×

 2023-09-05 11:22:21    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизнинг Жалаер номли маҳалласида Риштон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги “Фарангиз” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Янгидан қуриб битказилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 
Тадбиркор Маҳлиё Хўжамназарова  5 нафар маҳалладошини доимий иш билан таъминлади.
Очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлар, туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими ходимлари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Туман ҳокими Б.Холиқов маҳалла аҳлини ва болажонларни ушбу янги маскан билан муборакбод этди. Рамзий тасма қирқилиб, иштирокчилар бу ерда болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, ушбу муассасада болажонларнинг таълим-тарбия олишлари ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб