ТУМАН ҲОКИМИ РОССИЯЛИК ЎҚИТУВЧИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2023-09-04 17:15:10 380
✳️ Маълумки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Россия Маориф вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш“га қаратилган лойиҳа доирасида мактабларда иш фаолиятини олиб борадиган россиялик ўқитувчиларнинг навбатдаги таркиби Ўзбекистонга етиб келишган эди. Бугун Риштон туманига бириктирилган рус тили фани ўқитувчиси Леханова Кюнней Николаевна туман ҳокими ва мутасадди раҳбарлар томонида тантанли равишда кутиб олинди.
???? Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда россиялик ўқитувчи Ўзбекисонга икки марта келаётганини бу ерда ишлаш мароқли эканлигини таъкидлади.
???? - Риштон туманига келганимдан хурсандман, дейди россиялик ўқитувчи. - Бу ерда мени самимий кутиб олишди. Ўзаро ҳамкорлигимиз самарали ўтишига ишончим комил. Вақт ажратиб мени кутиб олганингиздан хурсандман. Сизга Россиянинг Якутия шаҳридан эсдалик совғалар олиб келдим. Риштон тумани менга катта таассурот қолдиришига ишонаман. Яна бир бор менга ишонч билдирганингиз учун раҳмат.
???? Россиялик ўқитувчи туманимиздаги 1-умумий ўрта таълим мактабида рус тили фанидан дарс беради ва туманимиз мактабларида фаолият юритаётган рус тили фани ўқитувчиларига семинарлар, мастер-класслар ўтаб беради.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси