Баткен шаҳри ҳокими Учқун Жўрабоев: “Дўстлигимиз абадий бўлсин”
2023-09-01 16:03:37 253
Ўзбек ва қирғиз халқлари кўп асрлик ягона тарих, ўхшаш маданият, муштарак тил ва маънавий қадриятлар билан бир-бирига чамбарчас боғланган.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг сиёсий иродаси туфайли томонлар кўплаб долзарб масалаларни ҳал этиш ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ижобий ўсишига эришди. Шу билан бирга, икки давлат ўртасидаги мунтазам учрашувлар, қатор халқаро тузилмалардаги иштироки ўзаро муносабатларнинг юқори даражасини намоён этади.
Яқинда Риштон туманида бўлиб ўтган мустақиллик байрамида Баткен шаҳри ҳокими Учқун Жўрабоев бошчилигидаги делегацияси туманимизга ташриф буюрган эди. Кеча эса Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов бошчилигидаги делегация Баткен шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон Республикаси мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этишди.
- Биз азалдан бир ариқдан сув ичганмиз, бизнинг динимиз, дилимиз бир бўлган, дейди Баткен шаҳри ҳокими Учқун Жўрабоев. – Сизларни энг улуғ байрамимизда куриб турганимиздан хурсандмиз. Дўстлигимиз абадий бўлсин. Сизлар учун ҳамиша эшикларимиз очиқ. Яқинда Риштон туманида бўлиб, у ердаги ўзгаришлардан ҳайратда қолдик. Риштонда туризмни ривожлантириш учун кенг кўламдаги ишлар амалга оширилаётгани таҳсинга сазовор. Бу борада сизлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси