“Меҳр дафтари”га киритилган болаларни орзу-истаклари рўёбга чиқарилмоқда

×

 2023-08-31 18:31:15    247

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Меҳр дафтари” тизими жорий этилган. Бу борада ҳам Риштон тумаманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида мазкур дафтарга киритилган 13 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муаммо ҳамда орзу-истаклари рўёбга чиқарилди. 
Хусусан, 2 нафар болага касбга йўналтириш мақсадида тикув машиналари, бандлигини таъминлаш мақсадида икки нафарларига меҳнат қуроллари, 1 та нафарларига велосипед ва олти нафарларига ноутбуклар ажратилди.
Тадбирда Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов, туман прокурори Рашидбек Меҳмонов, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Туман ҳокими йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами билан муборакбод этиб, ёш авлодга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Энг улуғ, энг азиз айём арафасида орзулари ушалган ёшлар кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини билдиришди. Масъуллар томонидан келгусида ҳам туманимиздаги “Меҳр дафтари”га киритилган ёшларнинг орзу-истакларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишларнинг олиб борилиши маълум қилинди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб