Жиноятчиликни олдини олиш муҳим масала
2023-08-30 14:41:00 251
Туман ҳокимлиги мажлислар залида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б. Холиқов, ИИБ бошлиғи Ш. Мавлонов, сектор раҳбарлари, Қамбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ж. Раҳимов, ички ишлар бўлими раҳбар-ходимлари, 71 та МФЙ раислари, профилактика инспекторлари иштирок этишди. Йиғилишда туман ҳокими сўзга чиқиб ҳуқубузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олишда маҳалла бешлиги масъулиятини ошириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек, фарзанд тарбиясида оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги механизмини жонлантириш масалаларига алоҳида эътибор қартди.
Туман ИИБ бошлиғи Ш. Мавлонов профилактика инспекторлари олдида турган вазифалар ҳақида сўзлаб, тегишли масъулларга кун тартибидаги масалалар юзасидан топшириқлар берди. Йиғилишда маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси