Мустақиллик шодиёнаси Риштон туманида кенг нишонланди

×

 2023-08-28 10:54:26    234

PDF юклаш
Чоп этиш


✅ Риштон туманида  “Марказий” ўйингоҳда юртимиз бўйлаб “Янги ҳаёт учун,  Янги Ўзбекистон учун” шиори остида кенг нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган туман байрам тадбири бўлиб ўтди. 
???? Байрамни Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов кириш сўзи билан очиб, шодиёна иштирокчилари ва уларнинг тимсолида барча туман аҳлини улуғ айём билан самимий муборакбод этди. 
Тадбирда Қирғизистон Республикасидан келган меҳмонлар ҳам иштирок этишди.
???? Байрам тадбирига туман маданият бўлими хонандалари,  миллий эстрадамиз юлдузлари Абдужалил Қўқонов, Жўрабек Қодиров, ёш ижодкор Алибобо иштирокидаги куй-қўшиқлар янада файз бахш этди.
✍️ Тинч-осойишта ҳаёт, фаровонлик рамзи сифатида туманимиз осмони узра турфа рангли байрам мушаклари ажиб нур таратди.
✍️ Энг улуғ, энг азиз байрам тадбирлари маҳалла ва масканларда давом этмоқда.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб