Риштонда II Устозлар миллий форуми ўтказилди

×

 2023-08-25 18:09:54    188

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги – 2023-2024 ўқув йили бошланиши олдидан Риштон туманида II Устозлар миллий форуми ўтказилди. “Водий” тантаналар саройида ташкилланган мазкур тадбирда туман ҳокими Баҳодир Холиқов иштирок этди.
Таълим муассасалари директорлари, фаол ўқитувчилар ҳамда соҳа фахрийлари таклиф этилган форумда таъкидланганидек, давр шу қадар шитоб билан ўтяптики, ислоҳотларнинг барча босқичи илм-фан, техника асосида жадаллик билан ривожланишни тақозо қилмоқда. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишларида таълим муассасаларида ўқув жараёнини замонавийлаштириш, халқаро талаблар даражасига кўтариш вазифасини қўймоқда.
Бинобарин, ўтган ўқув йилида ўнлаб педагогнинг илғор тажрибаси вилоят ва туман миқёсида оммалаштирилди. Табиийки, бу жараён мактаблар ҳаётига ўзига хос жўшқинлик берди. Кўплаб дарслар очиқ тарзда ўтказиляпти. Ўқитувчилар дарс самарадорлигини оширишда бир-бирига кўмаклашяпти.
Форумда, ўтган ўқув мавсуми сарҳисоб қилинар экан, ютуқ ва муваффақиятлар эътироф этилиши билан бирга, йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, янги ўқув йили олдидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб