Туманимизда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди
2023-08-24 10:50:43 252
Риштон туманида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек, очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, сектор раҳбарлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари вакиллари, мутасадди ташкилотлар, фермерлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими Баҳодир Холиқовлар пахта терими олдидан ғўза майдонларини дефолиациялаш ишларини амалга ошириш, мавсумда теримчи ва ҳашарчиларга етарли шарт-шароит яратиш, уларга кунлик иссиқ овқат ташкил этиш, терим пулини ҳар беш кунда тарқатиш, имкониятдан келиб чиқиб кунлик пул тўланишини йўлга қўйиш, мавсумда муносиб иштирок этган теримчиларни кластерлар томонидан қўшимча рағбатлантириш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, семинар давомида очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, экин майдонларини фосфорли ва калийли ўғитлар билан ўғитлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси