ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ
2023-08-23 08:23:51 296
Туман ҳокими Қошқайрон МФЙ ҳудудидаги 28-ДМТТ ва 11-умумий ўрта таълим мактабидаги жараёнларни кўздан кечирди.
Дастлаб 28-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман ҳокими бу ердаги жараёнларни кўздан кечириб, қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан мутассадиларга топшириқлар берди.
Туман ҳокими 11-умумий ўрта таълим мактабининг янги ўқув йилигига тайёргарлиги борасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишд. Маълумки, ушбу мактаб "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида ғолиб деб топилган ва мактабда бир қатор бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.
Ташриф якунида туман ҳокими томонидан Қошқайрон маҳалласида бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштириш борасида тавсия ва топшириқлар берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси