ИШЧИ ГУРУҲИ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРДИ
2023-08-21 08:39:59 237
Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳи вакиллари Риштон туманида бўлиб, қурилиш соҳасида қарорлар ижросини ўрганишди.
Ишчи гуруҳи аъзолари дастлаб тумандаги 8-умумий ўрта таълим мактабидаги жараёнларни кўздан кечиришди. Маълумки, ушбу мактаб "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида ғолиб деб топилган ва мактабда бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили 57-умумий ўрта таълим мактаби бўлди. Мактабини янгидан қуриш шу йил 6 майда бошланган. 360 ўринли мактаб қурилиши учун 4 млрд 750 миллион сўм маблағ ажратилган. Бино 3 қаватдан иборат, ҳар томонлама шароитларга эга бўлади. Дашт Пандигонликлар замонавий мактабга эга бўлишаётганидан жуда хурсанд эканликларини таъкилашмоқда.
Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили - Булоқбоши МФЙ бўлди. «Юқори Булоқбоши» маҳалла фуқаролар йиғинида сув таъминоти яхшиланмоқда.Айни дамда булуғлаш ишлари давом этмоқда.Олиб борилаётган амалий ишлардан маҳалла аҳли хурсанд. Кўрсатилаётган эътибордан мамнун бўлган фуқаролар ўз миннатдорчиликларини билдирмоқдалар.
Ташриф якунида ишчи гуруҳи раҳбари томонидан бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштириш борасида тавсия ва топшириқлар берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси