РИШТОНДА “20 МИНГ ТАДБИРКОР – 500 МИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС” ДАСТУРИ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2023-08-18 08:45:46 252
Тумандаги “Чинор плюс” мажмуасида бўлиб ўтган семинарда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этишди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ 93-сонли Фармонига асосан “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилиши белгиланган.
Дастлаб семинарда фармоннинг мазмун-моҳияти, тадбиркорларга яратиладиган шарт-шароитлар, имтиёз ва қулайликлар ҳақида кенг тушунчалар берилди.
Шунингдек йиғилганларга дастурда тадбиркорларга имкониятлар яратиб бериш орқали ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва шу йўл билан камбағалликни қисқартириш ҳамда бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш борасида таъкидлаб ўтилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси