Кичик саноат зонасида мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солиниши керак

×

 2023-08-17 10:43:53    255

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда инвестиция муҳитини ривожлантириш борасида тегишли ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб, кафолат ва имтиёзларни ўзида акс эттирувчи бир қанча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларда хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимояланиши ва рақобат муҳитига шароит ҳамда зарур инвестициявий инфратузилманинг яратилишини назарда тутувчи нормалар белгилаб қўйилган. 
Маълумк, иқтисодиётга хориж инвестицияларини кенг миқёсда жалб қилиш — экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, юқори технологик рақобатдош тармоқларни яратиш, илғор хориж технологиялари ва тажрибаларини татбиқ этиш имконини беради. 
Туман ҳокими Баҳодир Холиқов ва туман прокурори Рашидбек Меҳмоновлар “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги кичик саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашди; уларнинг таклифларини тинглаб, муаммоларини ўрганди. 
Туман ҳокими тадбиркорлар билан бирма-бир очиқ мулоқот қилар экан, режаланган лойиҳаларни амалга ошириш учун қандай омиллар тўсиқ бўлаётганига қизиқди. Банк-молия муассасалари орқали кредит расмийлаштириш ва кадастр ҳужжатларини тайёрлашда ортиқча сансалорликка йўл қўйилмаслигини, инфратузилма ва коммунал соҳаларга оид муаммолар эса энг қисқа муддатда бартараф қилинишини айтди, туман ҳокими.
Шунингдек, жорий йил якунига қадар режадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларни фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт кўламини кенгайтириш, янги халқаро бозорлар топишда тадбиркорларга энг яқин ҳамкор ва кўмакчи бўлиш лозимлиги юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб