Навоий МФЙда тадбиркорлик янада ривожланади
2023-08-16 13:45:29 299
Юртимизда ҳудудларни маълум соҳага ихтисослаштириш ишлари бошланганидан сўнг кўплаб маҳаллаларда оилавий тадбиркорлар сони ортиб боряпти. Қайсидир туман деҳқончиликда, яна бири пиллачилик, бошқаси касаначиликда илғор ҳудудга айланиб, аҳоли "бир маҳалла — бир маҳсулот" тамойили асосида даромад топа бошлади.
Риштон туманининг “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўплаб фуқаролар тайёр-яримтайёр чинни маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда хорижий бозорларда сотиш билан шуғулланади.
Эътиборлиси, ҳоким ёрдамчиси Шуҳрат Зокировнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлови билан ушбу йўналишда тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ёки кенгайтираётган оилалар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Бугун туман ҳокими Баҳодир Холиқов айни маҳаллада бўлиб, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш орасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ҳудуддаги фуқаролар ва тадбиркорлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.
Туман ҳокими ушбу ҳуддудаги тадбиркорларга энг яқин кўмакчи эканини таъкидлаб, уларни қийнаб келаётган муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси