“БОН-ОДОРИ” АНЪАНАВИЙ ЯПОН ФЕСТИВАЛИ
2023-08-15 09:46:03 278
Риштондаги “Риштон-Япония маданий-иқтисодий алоқалар маркази” қошида ташкил этилган япон тилини ўқитиш мактабида “Бон-одори” анъанавий япон рақси фестивали бўлиб ўтди.
Ота-оналар ва меҳмонлар таклиф қилинган мазкур тадбирда ўқувчилар томонидан “Бон одори” рақси ҳамда “Фурошики” анъанавий япон рўмоллари кўргазмаси намойиш этилди. Бундан ташқари, иштирокчилар япон музқаймоғи (какигоори), япон чойи, чоко банана, карагедан танаввул қилишди. Маросим давомида кендама анъанавий япон ўйини, хаттотлик ва юката ёзги енгил кимоно кийиниш бўйича маҳорат дарслари ташкил қилинди.
“Бон-одори” - байрамларда ижро этиладиган анъанавий япон рақси аждодларга миннатдорчилик билдириш рамзидир. Шу билан бирга бу байрам учун махсус қурилган ягура (“минора”) деб номланган баланд ёғоч қурилма - саҳна атрофида айланиб рақсга тишишдир. Ягура мусиқачилар ва қўшиқчилар учун саҳна сифатида хизмат қилди. Раққосалар ягура атрофида соат йўналиши бўйича ёки соат йўналишига тескари ҳаракат қилишди. Баъзи рақсларда раққосалар айланиб юришни тўхтатдилар ва ягурага яқинлашиб, ундан узоқлашадилар. Мазкур тадбир унинг иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси