Бажарилган ишлар сифатли бўлиши керак

×

 2023-08-15 08:27:32    263

PDF юклаш
Чоп этиш


Дунёдаги замонавий ўқув дастурлари, ўқитиш методикаларини ўрганиб, юртимиз умумтаълим мактабларида жорий қилиш бўйича Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда жорий ўқув йилидан вилоятимиз бўйича ҳар бир шаҳар ва тумандан танлаб олинган биттадан мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ этилади. 
Таълим ва тарбияни уйғун ҳолда олиб бориб, болаларни ҳаётга тайёрлашни асосий мақсад қилган Япония таълим тизимини Риштон туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида синов тариқасида жорий этишга қарор қилинганди.  
????Бугун Риштон тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари ушбу мактабда бўлиб,  у ерда олиб борилаётган Япония таълим тизимига тайёргарлик жараётнлари ва бу ерда ташкил этилган касбга ўқитиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишишди.
Айни вақтда мактабда ўқувчиларга тикувчилик, дурадгорлик ва кулолчилик сирлари пухта ўргатилмоқда.
Мактабда тўгараклар фаолияти учун махсус хоналар ажратилган. Хоналарнинг барчаси керакли жиҳозлар билан таъминланган. Тўгараклар фаолиятини юритиш учун мактабнинг технология фани ўқитувчилари билан биргаликда, тадбиркор ва моҳир усталар ҳам жалб этилган.
Ушбу мактабда Япония таълим тизимига ўтиш борасида кенг кўламдаги ишлар бошлаб юборилган. Синфхоналар ҳам мослаштирилмоқда. 
-  Ишлар сифатли бажарилиши керак, деди туман ҳокими.  - Барча ишларни назорат қилиб борамиз.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб