РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 2023-08-14 13:25:38    195

PDF юклаш
Чоп этиш


“Рухсор” телерадиоканалининг “Объектив” кўрсатуви ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Риштон тумани мактабгача ва мактаб таълим бўлими қуйидагиларни маълум қилади. Қошқайрон МФЙ худудида жойлашган 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 1992 йил замонавий лойиҳалар асосида қуввати 280 ўринли қилиб қурилган. Ҳудудда 3-7 ёшли болалар сони 180 нафарни ташкил қилади, шундан 120 нафари 28-сонли ДМТТга қамраб олинган.28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг умумий ер майдони 12890.0 м2 бўлиб, ДМТТда қурилганидан буён қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган. 28-сонли ДМТТнинг бўш  турган 140 ўринли биносига  Туман ҳокимининг 2022 йил 19 августъ кунги №322-11-158-Қ/22-сонли қарорига асосан ногиронларга ихтисослаштирилган 64-сонли ДМТТ ташкил этилган. Туман ҳокимининг 64-сонли ДМТТни ташкил этиш бўйича тасдиқланган қарорида бино ўзи кўрсатилган бўлиб, 2023 йил 22 июнь кунги №159-11-158-Қ-/23-сонли қарорига асосан 28-сонли ДМТТнинг фойдаланмай турган 140 ўринли биноси хамда 5000.0 м2 ер майдони ажратлган. Ҳозирги кунда қурилиш таъмирлаш ишлари бошланиш арафасида.  Қошқайрон МФЙ худудидаги 28-сонли ДМТТ 2025 йилда мукаммал таъмирлаш учун давлат инвестцисия дастурига таклифи берилган. 28-сонли ДМТТни мукаммал таъмирлашда 140 ўринли асосий бинонинг эшик ва ромлари замонавий АКФАга алмаштириш, гуруҳ полларини таъмирлаш, асосий бинонинг ташқи фасат қисмини таъмирлаш, мавжуд болалар ёзги айвончаларини бузиб қайта қуриш, чегара атроф деворларини тўлиқ ўраш, замонавий лойихалар асосида ошхона биносини қуриш, бинонинг том қисмини таъмирлаш ишлари амалга ошириш таклифга киритилган.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб