Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқовнинг давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан байрам табриги

×

 2023-08-12 10:33:59    374

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 12 август - Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни.
Ҳурматли давлат солиқ хизмати органлари ходимлари!
Мамлакатимиз солиқ хизмати органлари мустақил давлатимиз билан биргаликда катта тараққиёт йўлини босиб ўтяпти. Сўнги йиллар давомида пухта ўйланган, узоқ муддатга мўлжалланган стратегия асосида соҳани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилди.Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан адолатли, шаффоф ва узоққа мўлжалланган тизимни яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва манфаатли эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Белгиланган тамойилларни жорий этиш учун янги солиқ концепцияси ва Солиқ кодекси қабул қилинди.Тадбиркорлик учун кенг ва тенг рақобат майдонида эркин фаолият юритиш имконияти вужудга келди. Солиқ юкининг камайиши солиқ тўловчилар сони ва бюджетга солиқ тушумларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.Бир сўз билан айтганда, солиқ хизмати органларининг хизмат кўрсатишга йўналтирилган янги имиджи яратилмоқда. Энг асосийси, ўзгаришлар халқимиз ҳаётида ўзининг ижобий самарасини кўрсатяпти. Солиқ мажбуриятларини бажариш коэффициентлари ошиб, бюджет тушумлари ортиб бормоқда.

Ҳурматли соҳа фидойилари!
Машаққатли, аммо шарафли фаолиятингизда барчангизга сиҳат-саломатлик, шахсий ҳаётингизда ютуқ ва омадлар, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Баҳодир Холиқов,
Риштон тумани ҳокими


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб