Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Риштонда

 2023-08-09 12:13:18    223

PDF юклаш
Чоп этиш


РИШТОННИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЖОЗИБАДОРЛИГИ, ИШЧИ ЎРИНЛАР СОНИ ОРТИБ БОРАЁТГАНЛИГИ, ТУРИЗМ РИВОЖЛАНИБ БОРАЁТГАНИ БАРЧАМИЗ УЧУН ҚУВОНАРЛИ
Туманимизга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ташриф буюрди.
Мартабали меҳмон биринчи бўлиб тадбиркор Муҳайё Сатторова томонидан ташкил этилган “MM Porcelain” МЧЖ шаклида оилавий корхонаси қошидаги чинни маҳсулотларига безак бериш цехи билан танишди ва у ерда ишлаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди. “MM Porcelain” МЧЖ шаклида оилавий корхонаси қошидаги чинни маҳсулотларига безак бериш цехида бугунги кунда 100 дан ортиқ хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган. Шунингдек, 300 та хонадондан 700 нафардан ортиқ ишсиз маҳалла аёллари ҳам касаначилик асосида ишга жалб этиб келинмоқда. Корхона томонидан бу йил 1 миллион долларлик чинни буюмлари экспорти амалга оширилиши режалаштирилган.
 Меҳмонларнинг кейинги манзили Шокиржон Аҳмаджонов раҳбарлик қилаётган “Мингбоши Керамик” оилавий корхонасида ташкил этилган кулолчилик кооперацияси бўлишда ва у ерда  тайёрланаётган кулолчилик маҳсулотлари ва уларнинг тайёрлаш жараёнлари билан танишишди. Шокиржон Аҳмаджонов раҳбарлик қилаётган “Мингбоши Керамик” оилавий корхонаси томонидан қиймати 10,0 млрд. сўм бўлган инвестиция лойиҳаси асосида йирик кулолчилик кооперацияси ташкил этилган бўлиб, корхонада 120 нафар доимий иш ўринлари билан биргаликда 3000 нафардан ортиқ касаначилик йўналишида ўзини-ўзи банд қилиш орқали янги иш ўринлари яратилган. Умуман олганда, туманимиздаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллалар, хонадонларда иш бошлаган оилавий корхоналар фаолияти ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Ташриф жараёнида меҳмонлар тадбиркор Исломжон Орифжонов раҳбарлигидаги “Чинор плюс-2020” корхонаси томонидан амалга оширилаётган ва қурилиш-жиҳозлаш ишлари якунига етгаётган Кулолчилик маркази, меҳмонхона ва маиший хизмат кўрсатиш марказидан иборат мажмуа лойиҳасини ҳам кўздан кечиришди.
Оқер МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш-пардозлаш ишлари деярли якунланаётган ушбу мажмуанинг лойиҳа қиймати 50 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 20 миллиард сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобига тўғри келади. Мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн, ошхона, мажлислар зали жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.Йирик иншоот билан ҳамоҳанг тарзда “Ҳуранмандлар маркази” ҳам барпо этилмоқда. 
Ушбу мажмуа икки қаватли бўлиб, 1-қавати ҳовлисида 15 нафар ҳунарманд оиласи ишлаши учун уй-жой ва дўконлар ташкил қилиняпти. Ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини шу ерда жойлашган кўргазмалар залига қўйиши, сотиши ва буюртма олиши мумкин. 
Яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган туристик мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Ушбу мажмуага ёндош ҳудудда барпо этилаётган Кулолчилик марказида ҳам қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб