Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамаларга бой бўлди

×

 2023-08-01 14:29:43    272

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 58-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси юзасидан сектор раҳбарлари томонидан жорий йилни 2-чораги давомида худудларда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси ҳамда тумандаги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан 2023 йил 2-чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири Ш. Раҳимовнинг ахбороти

- Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиларининг фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири Ш.Рахимовнинг ахбороти

- 2023 йил 2-чорагида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича Риштон туман Адлия бўлими бошғили И. Исақовнинг ахбороти

- Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йилни 2-чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширган ишлари юзасидан суд раиси У.Эргашевнинг ахбороти

- Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2023 йилнинг 2-чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга ошириган ишлар юзасидан суд раиси Ш.Ахунбаевнинг ахбороти

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Риштон туман бўлимитомонидан 2023 йил 2- чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги Ахборот

-2023 йил 2-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи

- Риштон туман Маҳаллий бюджетнинг 2023 йил 2-чорак давомида туман маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасига киритилган ўзгаришлари тўғрисида

- Туман сектор раҳбарлари томонидан таклиф этилган ижтимой аҳволи ва турмуш шароити оғир бўлган оилаларни (фуқароларни) “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва муаммолари ҳал бўлган оилаларни (фуқароларни) “Темир дапфтар” рўйхатидан чиқариш юзасидан туман ҳокими биринчи

ўринбосари А.Мустафақуловнинг ахбороти

-“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидаги маблағларни тасарруф этиш тўғрисида

- “Жаҳонобод” МФЙ ни бўлиш ҳисобига янги маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш хамда Риштон туманидаги Ўзбекистон Республикасининг “Географик обектларни номлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилган 208 та кўчаларга ном бериш тўғрисида

Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб