Ташаббусли бюджет: Сўхобод маҳалласидаги электр таъминоти яхшиланмоқда
2023-08-01 08:52:08 279
✅ Риштон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қиляпти. Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
☸️ «Сўхобод» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, кўплаб ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришишди.Ҳудуддаги аҳолини узоқ йиллардан бери электр таъминоти муаммоси қийнаб келарди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Ушбу муаммога эса ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлмоқда.
???? Маҳалла аҳолисини электр таъминлаш юзасидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш учун 1 млрд 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, янги трансформатор ҳамда таянч устунлари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Тармоқ тортиш ишлари якунлангандан сўнг, мазкур маҳаллага трансформаторлар ҳам ўрнатилади. Олиб борилган ишлар натижасида ҳудуддаги электр таъминоти яхшиланиб, хонадонларга сифатли электр энергияси узатилади.
Лойиҳа доирасида белгиланган бунёдкорлик ишлари маҳаллада давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси