"Менинг йўлим" лойиҳаси амалда| Тўраобод МФЙдаги ички кўчаларга асфальт ётқизилмоқда

×

 2023-07-29 08:52:11    213

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда "Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида аҳоли вакиллари ўз маҳалласида йўлларини яхшилаш мақсадида ташаббусли лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда фаол иштирок этишмоқда.
Риштон туманида ҳам ташаббусли бюджетнинг "Менинг йўлим" лойиҳаси асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлардаги йўлларни равон бўлишига хизмат қилмоқда. 
Тумандаги Тўраобод маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йилдаги биринчи мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 
Маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган  муаммога менинг йўлим жараёни ечим бўлди.
Айни кунларда ушбу маҳаҳалланинг  ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб