Оқова сув тозалаш иншооти йил якунида фойдланишга топширилади
2023-07-26 19:26:49 258
EFFECT.UZ сайти томонидан эълон қилинган “Риштондаги 46 млрд сўмлик лойиҳа бир йилдан бери якунланмаяпти” номли видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Чиндан ҳам, Риштон тумани “Амровот” МФЙ ҳудудида жойлашган оқова сув тозалаш иншооти “Фарғона меъмор қурилиш” МЧЖ томонидан қуриб битказилиши керак эди. Бу қурилиш 2020 йилнинг январь ойида бошланиб, 2022 йилнинг 10 сентябрида топширилиши белгиланган эди.
Аммо ушбу қурилиш ҳалигача МЧЖ томонидан топширилмади. Бунга сабаб сифатида қурилишнинг дастлабки йилларида пандемия туфайли Хитойдан олиб келиниши лозим бўлган ускунларни келтирилиши анча чузилгани билан боғлиқ эканлиги таъкиланди. Иншоот учун ускунлар асосан Хитой мамлакатидан олиб келинмоқда.
Айни кунларда ушбу оқова сув тозалаш иншоотидаги қурилиш ишларини қисқа ва сифатли тарзда якунлаш учун “Фарғона меъмор қурилиш” МЧЖ томонидан катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Йил якунига қадар ушбу иншоотни топшириш режалаштирилган.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси