"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси амалда|Анҳор буйи МФЙдаги ички кўчаларга 3 км асфальт ётқизилди

×

 2023-07-24 09:07:21    210

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида аҳоли вакиллари ўз маҳалласида инфратузилмаларни яхшилаш, мактабларни таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда бошқа ташаббусли лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда фаол иштирок этишмоқда.
Риштон туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. 
Тумандаги Анҳор буйи маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йилдаги иккинчи мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 
Маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган  муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, ҳудуддаги ички йўлларни асфальтлаш юзасидан билдирилган таклифга 2 минг  350 та овоз берилиб, мазкур ташаббусни амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди. 
Айни кунларда 3 км масофадаги ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб