2023 йилнинг ўтган олти ойи давомида туманимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар
2023-07-21 14:40:16 192
✅ йилнинг январь-июнь ойлари давомида Риштон туманида 5 минг 496 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди.
✅ Бугунги кунда туманимизда аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлардан 184 нафари тадбиркорлик фаолияти билан банд бўлиб, жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида уларга 1 млрд. 866 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.
✅ 7 нафар кам таъминланган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 32 млн. 800 минг сўмлик таълим контракт тўловлари "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.
✅ 56 нафар хотин-қизларга субсидиялар ажратилиб, 450 млн. сўм маблағ йўналтирилди
✅ 4 минг 965 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 211 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилиб, уларнинг 134 нафари тикувчилик фаолиятини йўлга қўйди, 77 нафарига асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия берилди.
✅ 366 хотин-қизларга 445 млн. 680 минг сўм бир марталик моддий ёордам маблағи берилди, 3 нафари уй жойини таъмирлаш учун 26 млн. сўм маблағ сарфланди хамда 1 нафарига 3 млн сўм ижара компенсация тўлаб бериди.
✅ 14 нафар даволаниш ва жарроҳлик амалиётига муҳтож хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ҳамда "Аёллар дафтари" маблағлари ҳисобидан 139 млн. 936 минг сўмлик маблағ сарфланиб, соғлом ҳаётга қайтарилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси