Риштон туманида “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида тиббий кўрик ўтказилмоқда

×

 2023-07-20 11:17:52    391

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан  “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди. 
Тиббий кўрикка Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги ўқитувчи ва мураббийлар қамраб олинмоқда.
Уларнинг саломатлиги билан боғлиқ масала ва муаммоларга, туман даволаш профилактика муассасаларининг невропатолог, уролог, гинеколог, офтальмолог, стоматолог, окулист, эндокринолог каби тор доира мутахассисларидан аниқ жавоб олишлари мумкин.  
Кеча ўтказилган тиббий кўрик жараёнларига 300 га яқин ўқитувчи ва мураббийлар келган бўлса, август ойининг 10 санасига қадар ўқитувчи ва мураббийлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтади. 
Энг муҳими, тиббий кўрик натижаларига қараб, соғлигида муаммоси бор, даволанишга муҳтож ўқитувчиларга вилоят ва шаҳар даволаш профилактика муассасаларида стационар даволаниш учун тавсия ва маслаҳат берилади. Тиббий кўрик ва даволаниш билан боғлиқ барча харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади. Бу эса 2023 йил — “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” да давлатимиз томонидан ўқитувчи ва мураббийларга ғамхўрлик намунаси ҳисобланади.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб