"INVIVO MED" КЛИНИКАСИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
2023-07-04 14:26:16 474
Сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасаларини тубдан ривожлантириш, айниқса, касалликларни аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволаш соҳасида юқори тиббиётнинг сўнгги технологияларини қўллаш устуворлик касб этмоқда. Аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишга қаратилган хизматлар кўлами ва турлари сезиларли даражада яхшиланмоқда.
Аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий ёрдам кўрсатишда нодавлат даволаш муассасаларининг ўрни тобора ошиб бормоқда. Зеро, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар замирида ҳам айнан беморларга замонавий технологиялар асосида хизмат кўрсатиш, одамлар ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, пойтахтдаги клиникаларга бормасликлари учун ҳар бир ҳудудда тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини яхшилашдек муҳим вазифалар мужассам.
Бугун туманимиздаги "Invivo med" хусусий клиникаси ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Суфхонжон Солиев, туман прокурори Рустамжон Мадалиев, меҳнат фахрийлари, соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, клиника жамоаси, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.
Жаҳон андозаларига мос, умумий лойиҳа қиймати 7 млрд сўмни ташкил этадиган ушбу 2 қаватли тиббий муассасаси тадбиркор Ирода Ўринова томонидан бунёд этилди. Шунинг 6,3 млрд сўми ташаббускор маблағи ва 700 млн сўми “Микрокредитбанк” маблағи ҳисобига бунёд этилди.
Бу ерда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш учун малакали врач ва тиббиёт ходимлари жалб этилган бўлиб, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Беморлар ва жамоа аъзолари учун барча зарур шароитлар бекаму-кўст яратилган. Мазкур тиббиёт муассасасида ойига 2 минг нафар беморларни қабул қилиш, шунингдек, йилига 2,5 млрд. сўм даромад олиш режалаштирилган.
Янги хусусий клиникасининг ишга туширилиши ҳисобига 15 та янги иш ўринлари яратилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси