Риштон тумани давлатга дон сотиш режаси ортиғи билан бажарди
2023-06-26 14:35:35 404
Риштон туманида 2023 йил ҳосили учун 229 нафар фермер хўжалигининг 7 минг 650 гектар майдонларида бошоқли дон экинлари етиштирилди. Ушбу майдонлардан ўртача 80 центнердан - жами 61 минг 200 тоннага яқин ҳосил олиниши белгиланган эди.
Шундан давлат хариди учун 10 минг 111 тонна, биржа савдолари орқали сотиш учун 8 минг 89 тонна, кластер эҳтиёжи учун 8 минг 500 тонна харид қилиш режалаштирилган бўлиб, бугун - 23 июнга келиб, мазкур режаларнинг барчаси ортиғи билан бажарилди.
Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли олиб борилиши ва ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилиб, зарур техникалар билан таъминланиши ўз самарасини берди.
Тумандаги "Ёшлик чақмоқлари", "Риштон Мухторжон ерлари", "Аграном Алиев", "Холиқов Йўлчибой", "Мамажон", "Оқ қайин замини", "Рошидон юксалиш", "Йўлдош ота болалари", "Рошидон Даврони", "Диёрбек Бекмуроджон келажаги", "Мадамин Махсим", "Хосил сири", "Рошидон сарбони", "Булоқбоши гулшани", "Ихтиёр СМИК", "Умидли тонг юлдузи", "Собиржо Эргашев" каби ўнлаб фермер хўжаликлари ғалла режасини ортиғи билан бажаришда жонбозлик кўрсатиб, ҳар бир гектар ғалла майдонидан ўртача 80-90 центнердан юқори ҳосил олишга эришдилар. Ҳозирда бошоқли дон йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим мавсуми қизғин давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси