Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2023-06-23 18:24:48 312
Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 57-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.1-масала -Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли Қарори талабларига асосан “Манзилли рўйхат”га киритилган лойиҳаларни ижроси бўйича 2023 йилни май ойида амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларни (туман ҳокими ўринбосари Н.Орипов ва сектор раҳбарлари) ҳисоботлари.2-масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизациия қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118-сонли қарорини тумандаги ижроси тўғрисида. 3-масала -Туман сектор раҳбарлари томонидан таклиф этилган ижтимойи аҳволи ва турмуш шароити оғир бўлган оилаларни (фуқароларни) “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва муаммолари ҳал бўлган оилаларни (фуқароларни) “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш. 4-масала -“Маҳалла” хайрия жамоат фонди хузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидаги маблағларни тасарруф этиш тўғрисида. 6-масала -“Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг намунавий Регламенти ҳамда доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш.Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси