Ички йўлларда шағаллаштириш ишлари давом этмоқда
2023-06-19 14:57:58 208
Риштон туманида мавжуд 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулайликлар яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Айниқса кўп йиллардан буён қишда лой, ёзда чанг бўлган йўлларни тошлаш, равон, текис йўлларга айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳокимлик мутасаддилари ҳар бир кўчанинг аҳамиятидан келиб чиқиб, унинг ҳолатини ўрганиб чиқишмоқда.
Ўрганиш натижаларида тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, туман йўлсозлари, ҳомий пудратчи корхоналар кўмагида тошлаш, шағаллаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, "Юқори Авазбой" МФЙнинг ички йўлларида шағалаштириш ишлари давом этмоқда.
Бу каби ишлар туманнинг олис ва чекка ҳудудларидаги маҳалла, кўча ва йўлларга ҳам кириб борди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси