ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ДАВРИ!

×

 2023-06-14 10:53:56    502

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон тумани ҳокимлигида Япониянинг "TAKII" компанияси вакиллари ҳамда туман ҳокими иштирокида савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан учрашув ташкил этилди. 
Тадбирда  Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Абдуқаҳҳор Жўрабоев,  "TAKII" компанияси вакиллари Томоюуки Осаки, Ясуаки Кариба ва Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази директори Ғанишер Назировлар иштирок этдилар. 
Ушбу  учрашув Риштон имиджини илгари суриш ва Япония мамлакати билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилди. 
Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, иштирокчилар келгусида ҳам фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида бундай учрашувларни тез-тез ўтказилишини белгилаб олдилар.
Маълумот учун:  "TAKII" компанияси 1835 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда уруғчилик, сабзавотчилик билан шуғулланиб келади. Японияда ушбу компаниянинг 10 та филиали фаолият юритади. Бундан ташқари,  АҚШ, Мексика, Голландия, Испания, Франция, Хитой, Жанубий Корея, Венгрия каби дунёнинг 15 та мамлакатида ҳам филиаллари мавжуд.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб