“Риштон” оромгоҳи болажонлар учун ўз бағрини очди

×

 2023-06-08 09:26:38    224

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманидаги  “Риштон” оромгоҳи  1 мавсумда  120 нафар ўғил-қизни ўз бағрига қабул қилиб олди. Айни дамда бу сўлим гўша болаларнинг шўх-шодон кулгуси билан янада файзга тўлган.
Серсоя ва сўлим гўшада жойлашган мазкур оромгоҳда болажонларнинг мазза қилиб дам олиши учун барча шарт-шароит яратилган. 
Оромгоҳда болажонларнинг билим ва маҳоратларини ошириш учун Ёш дастурчи, инглиз тили, футбол, шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол каби тўгараклар ташкил этилган. Ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган тўгаракларда тенгдошлари билан бирга иштирок этиб, билимини мустаҳкамламоқда.Бу ерда яратилган шароитлар болажонлар учун манзур бўлмоқда. Спорт майдончалари, бой китоб фондига эга кутубхона, ошхона болалар ихтиёрида. Албатта, бу ерга ташриф буюрган болалар улкан таассуротлар билан қайтиши шубҳасиз.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб