МАСАЛАГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ
2023-06-05 19:18:59 247
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Риштон тумани, Марказ МФЙда яшовчи фуқаро Ҳабибулло Холиқовнинг унга ажратилган ернинг ярми бошқа фуқарога берилгани иддао қилинган мурожаати юзасидан туман ҳокими ўринбосари Н. Орипов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Ўрганишлар натижаларига кўра, Марказ МФЙда яшовчи Х. Холиқовга Деҳқонобод МФЙдаги 11 сотих ер ажратилгани аниқланди.
Бугунги кунда фуқаронинг Деҳқонобод МФЙдаги 11 сотих ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат тайёрланаётгани маълум бўлди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси