Меҳнат ярмаркаси ўтказилди

×

 2023-05-24 14:40:54    332

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туман Истироҳат боғида тумандаги банд бўлмаган фуқаролар, жумладан, ишсиз ёшлар, аёллар учун бўш иш ўринлари  меҳнат ярмаркаси  ўтказилди.  
Ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги корхона ва ташкилот рахбарлари, маҳалла  фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари ҳудудларидаги иш билан банд бўлмаган фуқаролари иштирок этдилар. 
Ўтказилган  меҳнат  ярмаркасида  тумандаги 32 та корхона, ташкилот, муассасалар ўзларида мавжуд  бўлган 281 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Меҳнат  ярмаркасида туманда яшовчи  114 нафар  фуқаролар (94 нафар аёллар, 57 нафар ёшлар)  жалб этилди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 18 нафар (12 нафар аёллар, 5 нафар ёшлар) фуқароларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, меҳнат ярмаркасида 15 нафар (15 нафар аёллар, 7 нафар ёшлар) фуқаролар тикувчилик йўналишида ўқув курсларига жалб этилди. 
Шу билан бирга ярмарка давомида тумандаги кам таъминланган “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 60 нафар хотин-қизларга Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан жами 258 млн сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилиб, тикувчилик йўналишида меҳнат фаолиятларини бошлашлари ва шу орқали ўзини ўзи банд қилишлари учун замонавий тикув машиналари билан ва 4 нафар фуқароларга ҳар бири 30 млн сўм миқдорида бўлган юк ташувчи мототцикл таъминланди. 
Шунингдек, бугун  4 нафар имконияти чекланган ногиронлиги бўлган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида уларга ногиронлик аравачалари тарқатилди.   
Шунингдек, ушбу тадбир давомида 13 нафар фукароларга меҳнат қонунчилига оид маслаҳатлар берилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб