×

 2023-05-16 17:38:00    261

PDF юклаш
Чоп этиш


Пойтахтимиз – Тошкент шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича катталар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, якунда “олтин” медаль соҳибига айланган Асадхўжа Мўйдинхўжаев бугун тантанали тарзда кутиб олинди.
Асадхўжа туғилиб ўсган Булоқбоши қишлоғидаги хонадон унинг яқинлари, дўстлари, катта-кичик ёшдаги спорт ихлосмандлари, маҳалла аҳли билан тўлиб-тошди. 
Ахир Жаҳон чемпиони ҳар куни ва ҳар жойда ҳам туғилавермайди! 
Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, туман ҳокими Суфҳонжон Солиевлар чемпионни олқишлар экан, уни камолга етказган, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун муносиб шарт-шароит яратиб берган ота-онасига ва яқинларига чуқур миннатдорлик билдирди.
-  Асадхўжанинг ютуғи – нафақат риштонликларнинг, балки фарғоналикларнинг ва умуман, ўзбекистонликларнинг ютуғи, - деди туман ҳокими. – Биргина мана шу ғалаба минглаб ёшларнинг ҳаётини ўзгартириб юборади. Қаранг, кимдир билими билан, кимдир касби-ҳунари билан, яна кимдир спортдаги маҳорати билан Ватанимиз шон-шавкатини дунёга таратяпти. Истаймизки, бундай ютуқлар бардавом бўлсин!
Мамлакатимизда илк бора ташкил этилган Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган риштонлик боксчи барча жангларда ғалаба қозониб, якунда чемпионлик камарини қўлга киритди. 
-  Энг аввало, ота-онамга таъзим қиламан, - деди ёш боксчи. – Шу кунга етиб келишимга, шон-шуҳрат қозонишимга улар сабабчи. Қолаверса, биринчи устозимга, ҳамма-ҳаммангизга минг раҳмат. Қўллаб-қувватлаганингиз, қайғурганингиз, интизор бўлиб кутганингиз учун ташаккур. Ишонтириб айтаманки, сизларни ҳали кўп марта хурсанд қиламан.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб