Томорқа – катта даромад манбаи

×

 2023-05-06 07:55:18    188

PDF юклаш
Чоп этиш


❇️ Бутун дунёда кечаётган глобаллашув жараёнида иқтисодий инқироз асоратлари давом этиб, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи долзарб бўлиб бормоқда. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳолининг сабзавот ва полиз маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли таъминлаш, ердан самарали фойдаланиш орқали кўпроқ маҳсулот етиштириш тизимини яратиш энг устувор масалалардан биридир.
☸️ Сўнгги йилларда мамлакатимизда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
✅ Она ерни даромад манбаи сифатида улуғлаймиз. Ҳақиқатан ҳам шундай. Томорқа ризқ-рўз, даромад манбаи. Бандлик, тўкинлик ва арзончиликни таъминлашнинг самарали йўли. Дастурхон файзу баракаси, турмуш фаровонлиги, юрт ободлиги ундан. Фақатгина айни экиш мавсумида фурсатни бой бермай, унинг кафтдек қисмини ҳам бўш қолдирмасдан, унумли фойдаланилса кифоя.Кишида меҳнатга иштиёқ, ҳавас бўлса, албатта, мақсадига эришади. 
❇️ Риштон тумани Дашт Тегирмон МФЙ Наврўз кўчасида яшовчи  Майрамхон опа ҳам ўз хонадонида 0,4 сотихли иссиқхона ташкил этган эди. Бугунги кунда иссиқхонадан даромад топиш бошланди. ????- Иссиқхона ташкил этганимга кўп вақт йўқ. Лекин даромад топишни бошладим. Томорқамдан топаётган даромадни янги қурилаётган уйимни таъмирлаш учун сарфлашни режалаштиряпман. Мана шундай иссиқхоналар кўп бўлиши тарафдориман, дейди Майрамхон опа.  
✍️ Аслида томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўли эканлигини унутмаслигимиз лозим. Муҳими, бир жойда тўхтаб қолмаслик.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб