М. ТОПВОЛДИЕВНИ ХОТИРЛАБ...
2023-05-04 14:26:55 350
Бугун Маънавият ва маърифат марказида Иккинчи жаҳон уруши Қаҳрамони Мамадали Топиволдиев хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман ҳокимлиги вакиллари, Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази бўлим бошлиғи Фахриддин Отбосаров, М. Топиволдиевнинг яқин дўстлари, қариндошлари, мактаб ўқувчилари қатнашдилар.
Тадбирда шунингдек Беларусь Республикаси Могилёв вилояти Круглое тумани ижроия қўмитаси мутахассиси Елена Чудакова, Беларусдаги Улуғ Ватан уруши тарихи давлат музейи катта илмий ходими Юлия Колтович, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуасининг "Шон-шараф музейи" катта илмий ходими, захирадаги подполковник Шароф Раҳимов ва бошқалар онлайн тарзда иштирок этишди.
Тадбирда риштонлик партизан-Қаҳрамон, "Казбек" лақаби билан довруғ қозонган М.Топиволдиевнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликлари, беларус ўрмонларида партизанлар ҳаракатига раҳбарлик қилиб, мисли кўрилмаган қўпорувчилик ҳаракатлари, босқинчилар устидан қозонилган ғалабага салмоқли ҳисса қўшган разведкачи жангчининг урушдан кейинги йилларда халқ хўжалиги соҳасидаги хизматлари хусусидаги гапириб ўтилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси