Франциялик сайёҳ нимадан лол қолди?
2023-04-28 14:11:25 369
Сўнгги йилларда Риштон туманига хорижий мамлакатлардан сайёҳларнинг келиши одатга айланиб қолди. Ушбу сайёҳлар риштон кулолчилигига катта қизиқиш билдиришаётгани эса янада қувонарли ҳолдир.
Мана бир неча кундирки, Франциялик сайёҳ "Мингбоши керамик" оилавий корхонасида Риштон кулолчилиги билан яқиндан танишмоқда.
???? - Исмим Карл (Cyril) менинг ёшим 30да Франциянинг Анесси шаҳрида истиқомат қиламан, - дейди франциялик меҳмон биз билан суҳбатда. - Марказий Осиёга саёҳт қилиш мақсадида ўз автомобилим билан йўлга чиқдим. Бундан олдин бир ҳафта Тожикистонда бўлдим. Бир неча кундан бери эса Риштондаман. Бу ерда ҳам етти кун қолмоқчиман. Кейин Қирғизистонга йўл оламан. Очиғини айтсам, бу ердаги меҳмондўстлик, меҳр-оқибатни кўриб ҳайратда қолдим. Танимайдиган инсонларни ҳам доим очиқ чеҳра билан кутиб олишмоқда. Риштон кулолчилиги ҳақида кўп эшитган эдим. Жараёнлар билан яқиндан танишни жуда истар эдим. Ниҳоят ниятим амалга ошди. Таассуротларим мен кутгандан-да аъло. Буларни шунчаки тасвирлаб бўлмайди. Риштон кулолчилиги мени сеҳрлаб қўйди. Гўёки, эртаклар мамлакатига келиб қолгандек бўлдим. Барчаси ажойиб, Ўзбекистон менга бир умр хотирамда қоладиган онларни тақдим этди. Бу ерга дўстларим ва яқинларим билан яна бир бор келишни мақсад қилиб қўйдим.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси