БИЛГАНГА ИССИҚХОНА ДАРОМАД МАНБАИ
2023-04-27 19:02:52 245
Маҳаллаларда томорқадан унумли фойдаланиб, ҳар қарич экин ерини бўш қолдирмай, ҳалол-покиза меҳнати орқасидан мўмай фойда орттираётган хўжаликлар сафи кенгаймоқда. Мамлакатимизда ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури амалга оширилмоқда.
Жумладан, Риштон тумани "Гумбаз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Сабохон Аҳмедова ўз оила аъзолари билан маслаҳатлашиб, иссиқхона барпо қилди.
1,5 сотих майдондаги иссиқхонада бугунги кунда бодринг кўчатлари гуллаб, сабзавотлар тайёр ҳолатга келган.
Иссиқхона ишга тушганига кўп бўлмаган бўлса-да, икки маротаба ҳосил олишга эришди.
- Эрта баҳордан экилган бодиринг даромадидан оиламда тўкин сочинлик, орзу-ниятларимга эришиб келяпман ва тўйлар қиляпман- дейди Сабохон опа биз билан суҳбат чоғида. - Етиштираётган маҳсулотлар билан бозорда ўз ўриним борлигидан ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан етиштириб оз бўлса ҳам бозорларимизда нарх-наволарни арзонлаштиришга ва дастурхонларимиз тўкин-сочинлигига ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси