Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2023-04-25 15:44:32 339
Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 54-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4102-сонли Қарори ижроси юзасидан сектор раҳбарлари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида ҳудудларда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги “2022- 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан масъул раҳбарларни ҳисоботлари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси ҳамда тумандаги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан 2023 йил биринчи чораги давомида амалга оширган ишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири Ш. Раҳимовнинг Ахбороти - Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиларининг фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири Ш.Раҳимовнинг ахбороти- Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Ш.Ахунбаевнинг 2023 йилнинг биринчи чораги давомида туманлараро суд томонидан одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти - Риштон туманлараро иктисодий судининг раиси Умиджон Эргашевнинг 2023 йилнинг биринчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти - Туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида 2023 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ижроси бўйича жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Риштон туман ҳокимини молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Мустафақуловнинг ҳисоботи - Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи И.Джўраевнинг туман бўйича 2023 йил "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 1-босқичи натижаларига асосан жамоатчилик фикри асосида шаклланган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш юзасидан ахбороти- Туман сектор раҳбарлари томонидан таклиф этилган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир бўлган оилаларни (фуқароларни) “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва муаммолари ҳал бўлган оилаларни (фуқароларни) “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш - “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидаги маблағларни тасарруф этиш тўғрисидаСессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси