РИШТОН ТУМАНИДА САЛОМАТЛИК САЙЛЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-04-19 13:48:00 278
«Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили юртдошларимиз учун манфаатли ва фойдали келмоқда. Соғликни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан туман марказий истирохат боғида ўткпзилган «Саломатлик сайили» ҳам бунга мисолдир.
❇️ Саломатлик сайлида 30 нафардан ортиқ Республика, вилоят, тумандан тор доирадаги мутахасислар- кардиолог, эндокринолог, невропатолог, оркулист, ЛОР, гастроэнтеролог, хирург, акушер гинеколог, пульмонолог, онколог, уролог, нейрохирург, травматолог, проктолог, педиатр ва бошқа мутахассилар юртдошларимизга хизмат кўрсатишди.
☸️ Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад аҳолининг тўғри овқатланишга йўллаш ва соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечириши ҳамда нотўғри овқатланиш билан боғлиқ юқумли бўлмаган касалликларни олдини олишга эришишдир.
✅ Тадбир давомида соғлом овқатланиш столи ташкилланиб, марказ ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Соғлом турмуш тарзига оид эслатмалар, буклетлар тарқатилди.
РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси